ПСЖ мухлислари номдор футболчиларга нисбатан норозилик намойишлари ўтказмоқда
Спорт
−
05 Май 2023
4633ПСЖ мухлислари клуб ҳужумчиси Неймарнинг уйи олдида норозилик намойиши уюштирди. Бу ҳақда “BeFootball” хабар берди.
Манбага кўра, мухлислар бразилиялик ҳужумчининг уйи олдида “Неймар, йўқол”, деб бақиришган.
Шунингдек, сал аввал парижлик ишқибозлар ПСЖ раҳбарияти қароргоҳи олдида жамоа таркибини ўзгартиришни талаб қилиб норозилик билдирган. Улар жамоа ҳужумчилари Лионель Месси ва Неймар, бош мураббий Кристоф Гальте ва президент Носир Ал-Хелайфийни ҳақорат қилган.
Маълумот учун, Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мутахассис ва клуб ўртасидаги шартнома 2025 йилгача мўлжалланган. Бразилиялик ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь