ПСЖ “Милан” футболчиси учун 150 млн евро тўламоқчи

Спорт

image

Италиянинг “Милан” клубининг футболчиси Рафаэл Леау ПСЖга ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Mediafoot” нашри хабар беради.

Қайд этилишича, парижликлар португалиялик футболчини 150 миллион евро товон пули эвазига сотиб олиш вариантини фаоллаштиришга тайёр.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчига Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, “Милан” раҳбарияти ҳам ўз футболчиси билан янги шартнома имзолаш ниятида эканини маълум қилган.

Маълумот учун, Леау "Милан"га 2019 йилда Франциянинг "Лилль"клубидан 29,5 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Рафаэл италян клуби сафида 126 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урган ва 28 та голга узатма берган. Леау ўтган мавсумда “Милан”га 11 йил ичида биринчи марта Италия чемпионлигини қўлга киритишига ёрдам берди. Томонлар ўртасидаги келишув 2024 йилда якунига етади. “Transfermarkt” портали  23 ёшли футболчини 70 миллион еврога баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рафаэл Леау

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг