“Челси” “Милан” футболчисига 120 млн евро таклиф қилди
Спорт
−
25 Август 2022
3134Лондоннинг (Англия) “Челси” клуби “Милан” жамоаси футболчиси Рафаэл Леауни сотиб олмоқчи. Лондонликлар Италия клубига 120 миллион евро таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри ёзмоқда.
Манба ушбу трансферни “ақлдан озган ғоя” дея атаган. Чунки “Челси” Роман Абрамович раҳбарлигида ҳам бунчалик катта пул сарфламаган. “Аристократлар” фақатгина 2021 йилда Лукакунинг трансфери учун “Интер”га 113 миллион евро тўлаб берган ва бу харажат ўзини оқламаган.
Қайд этилишича, “Милан” устози Стефано Пиоли Рафаэлни жамоа учун муҳим футболчи деб ҳисоблайди. Қолаверса, миланликлар раҳбарияти ҳам Леауни сотишни режалаштирмаган.
Бундан олдин Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ҳам португалиялик ҳужумчига харидор бўлган. “Лос бланкос” таклиф қилган пул ҳам “Челси”ники каби 120 миллион еврони ташкил қилган. Бироқ “Милан” расмийлари Леауни 150 миллион евродан камига сотмаслигини маълум қилган.
Аввалроқ, португалиялик футболчига Франциянинг ПСЖ клуби ҳам қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабар берилганди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Леау Италия А Сериясида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.“Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 70 миллион еврога баҳоламоқда.