ПСЖ Мессини таништириш учун “Эйфель”ни ижарага олди

Спорт 3216
image

Франциянинг ПСЖ клуби Лионел Месси трансферини эълон қилиш учун дунёга машҳур “Эйфель” минорасини ижарага олган. Бу ҳақда “El Chiruingito” нашри хабар тарқатди.

Таъкидланишича, Париж супер клуби 10 август куни Лионель Месси трансферини расман эълон қилади. Таништирув маросими “Эйфель” минорасида ўтказилади.

Аргентиналик футболчининг ПСЖга ўтиши деярли аниқ, чунки 34 ёшли Месси яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи билан 2 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. “Олтин тўп”нинг олти карра ғолиби янги клубида йилига тахминан 50 млн евро маош олиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, француз клуби 2017 йилда Неймарни 222 миллион евро эвазига сотиб олган ва таништирув маросими “Эйфель” минорасида ташкил қилинган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 185
Рейтинг: 2.9
t
×