ПСЖ Мессини олиб қолишга уринмоқда

Спорт 3124
image

Франциянинг ПСЖ клуби аргентиналик футболчи Лионель Месси билан шартномани узайтириш устида ишламоқда. Бу ҳақда журналист, инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Париж клуби футболчига 2024 йилгача янги шартнома таклиф қилган. Томонларнинг келишувни 2025 йилгача узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Таъкидлаш керакки, 35 ёшли футболчи ва ПСЖ ўртасидаги амалдаги шартнома жорий мавсум охиригача мўлжалланган.

Аввалроқ, Мессининг “Барселона”га қайтиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Шунингдек, аргентиналик футболчининг ПСЖ билан шартномани узайтириш нияти йўқлиги ҳам айтилганди. Парижликларда Мессининг фикрини ўзгартириш учун 2023 йилнинг ёзигача вақт бор.

Маълумот учун, Месси 2021 йилнинг ёзида “Барселона”ни тарк этиб, ПСЖ сафига қўшилганди. У “кўк анорранглилар” сафида 520 та ўйин ўтказиб, 474 та гол урган ва 216 та голли узатмани амалга оширган. Месси Каталония клуби билан биргаликда 35 та совринни қўлга киритган ва “Олтин тўп”нинг етти карра соҳибига айланган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 3
t
×