ПСЖ Месси учун яхши танлов – Ривалдо

Спорт 2108
image

Каталониянинг “Барселона” ва Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” жамоаси собиқ яримҳимоячиси, бразилиялик футболчи Ривалдо Лионел Мессининг ПСЖга эҳтимолий трансфери тўғрисида сўз очди.

“ПСЖ спорт директори Леонардо Мессини жамоа таркибига қўшиб олмоқчи. Леонинг “Барселона” билан шартномаси ёзда тугайди.

Жамоа бош мураббийи аргентиналик мутахассис эканини ҳисобга олсак, ПСЖ Месси учун яхши вариант, ҳар ҳолда ҳамюрти қўл остида тўп суради. Ундан ташқари, ПСЖда Неймар бор. Месси у билан аввалгидек футбол ўйнаши мумкин бўлади.

Агар парижликлардан таклиф бўлса, Месси розилик беришига етарлича сабаблар бор”, дейди у.

Ривалдо шунингдек, Франция чемпионати “Ла Лига”га нисбатан кучсизлиги ва Месси у ерда порлашини таъкидлаган. 

“Мессига ПСЖдан кўпроқ маош берадиган клублар сони кам. Шунингдек, Франция футболи учун ҳам, Месси билан шартнома имзолаш медиа ва ҳомийлик жиҳатидан фойдали бўлади”, дейди Ривалдо.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 2.9
t
×