ПСЖ Мбаппенинг рақамини бошқа футболчига бермоқчи

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби агар жамоага португалиялик ҳужумчи Жоау Фелиш келиб қўшилса, унга 7-рақамни бермоқчи. Бу ҳақда “DefencaCentral” хабар берди.

Маълумки, Париж клубида 7-рақам остида ярим ҳимоячи Килиан Мбаппе тўп суради.

Ҳозирда ПСЖ португалиялик ҳужумчининг трансфери бўйича музокара ўтказмоқда. Музокаралар чоғида Фелишнинг янги клубида қайси рақам остида тўп суриши ҳам муҳокама қилинди. 

Қайд этилишича, Жоау айнан Мбаппенинг рақамида тўп тепмоқчи. Мазкур ҳолат Мбаппенинг шу ёзда ПСЖдан кетишига ишора бўлмоқда. Фелиш Мадриднинг “Атлетико” жамоасида ҳам 7-рақамда ўйнаган. Айни дамда у айнан “Атлетико”да мавсумолди машғулотларни ўтказмоқда.

Ўз навбатида Килиан ҳам парижликлар билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Франциялик футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе Жоау Фелиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг