ПСЖ Мбаппега ўринбосар топди

Спорт

image

ПСЖ "Барселона"нинг 16 ёшли вингери Ламин Ямал учун 200 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, француз гранди Ямални ҳужумчи Килиан Мбаппега ўринбосар сифатида кўрмоқда. Мбаппенинг эса келаси ёзда ПСЖни тарк этиб, “Реал”га ўтиш эҳтимоли катта. Ямал манфаатларини ҳимоя қилувчи таниқли футбол агенти Жорже Мендеш шу ҳафтада “Барселона” президенти Жоан Лапорта билан учрашиб, ушбу трансфер имкониятларини муҳокама қилди.

Қайд этилишича, “Барселона” Ямалнинг сотилишига қарши, чунки клуб Ямални энг ишонган футболчиларидан бири ҳисоблайди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Ямал барча турнирларда 37 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона ПСЖ Ламин Ямал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг