ПСЖ Мбаппега Италиядан ўринбосар топди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби Италиянинг “Наполи” жамоаси аъзоси Хвича Кварацхелияга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Il Mattino” хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар грузиялик футболчини Килиан Мбаппе кетганидан кейин ҳужумни кучайтиришга қодир футболчи сифатида кўрмоқда. Хвича хизматларига Испаниянинг “Барселона” клуби ҳам бефарқ эмас.

Хвича 100 миллион еврога баҳоланган – агар шундай таклиф тушса, Неапол клуби уни қўйиб юборади. Клуб грузиялик футболчининг шартномани узайтириш борасидаги қарорларига таъсир ўтказишни истамайди, бироқ ҳозирга келиб Хвичанинг ўзи “Наполи” билан янги шартнома имзолашга тайёр.

23 ёшли чап қанот ҳимоячиси жорий мавсум “Наполи” сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наполи ПСЖ Хвича Кварацхелия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг