ПСЖ футболчилари Почеттинодан норози бўлмоқда

Спорт 1438
image

ПСЖ футболчилари мураббий Маурисио Почеттинодан норози экани маълум бўлди. Бу ҳақда “Sports.fr” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, жамоанинг аксарият ўйинчилари аргентиналик мутахассиснинг иш услубини тушунишмайди. Мураббийнинг учрашувларга ёндашуви ва фалсафаси футболчиларга маъқул эмас.

UEFA Чемпионлар лигаси нимчорак қинали доирасидаги “Реал”га қарши ўйин олдидан парижликларнинг кийиниш хонасида шубҳалар кучаймоқда.

Маълумот учун, ПСЖ Франция чемпионатининг сўнгги 5 ўйинида 4 марта дуранг натижа қайд этди. Жамоа ҳисобида 20-турдан сўнг, 47 очко мавжуд ва турнир жадвалида 11 очколик фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 2.9
t
×