ПСЖ дарвозабони ва унинг хотини ўғирлаб кетилди

Спорт

image

Франциянинг “ПСЖ” клуби дарвозабони  Жанлуижи Доннарумма ва унинг хотини Пaриждаги уйидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Аctu17” хабар берди

Қайд этилишича, кеча, 20 июль куни тунда Доннарумманинг Париж шаҳри VIII округида жойлашган уйига номаълум шахслар бостириб борган. Улар аввалига футболчининг ҳашаматли уйи кираверишида қаршилик қилган қоровулни боғлаб, зарарсизлантирган ва уй эшигини бузиб кирган. Шундан сўнг, Доннарумма ва унинг турмуш ўртоғи боғлаб, олиб кетилган.

Орадан бир неча соат вақт ўтгач, жуфтлик ўғрилар қўлидан қутулишга муваффақ бўлган ва уйи яқинида жойлашган меҳмонхонага борган. Меҳмонхона ходимлари дархол полицияга хабар берган ҳамда жабрланувчиларни шифохонага юборган.

Дастлабки маълумотларга кўра, етказилган зарар миқдори 500 минг евро деб баҳоланмоқда. Шунингдек, жиноят Парижнинг безорилик билан курашиш бўлими томонидан тергов қилинаётгани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Жанлуижи Доннарумма ўғирлаб кетилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг