Прокурор Юнусободга ҳоким бўлди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Юнусобод туманига Баҳодир Абдувалиев  ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Баҳодир Абдувалиев 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, у 1992 йилдан ҳозирга қадар ҳуқуқ-тартибот идораларида турли лавозимларда ишлаган.

Маълумот ўрнида, Баҳодир Абдувалиев 1968 йил 27 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент давлат университетини( ҳозирги ЎзМУ), 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир кунга қадар Юнусобод тумани ҳокими лавозимида Жаҳонгир Иброҳимов фаолият юритиб келган. 

Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ўтган йилнинг январь ойида ҳоким этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг