Прокурор рухсати билан адвокатларнинг телефон сўзлашувлари “тингланиши” мумкин
Жамият
−
24 Март 2020 15630 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Сенат аъзолари “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқди.
Таъкидланишича, Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни ва 1 та кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 5 моддадан иборат.
Тезкор-қидирув тадбирларининг янги турлари жорий этилиши учун “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш киритилади.
Унда прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш белгиланиши мумкин.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь