Прокуратура Самарқанддаги хонадонда юз берган портлаш тафсилотларини очиқлади
3-саҳифа
−
21 Январь 2021
7338Аввалроқ, 18 январь куни кечки пайт Самарқанд туманидаги ҳали битмаган хонадонлардан бирида 20 та газ баллони портлари натижасида кучли ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд вилояти прокуратураси мазкур ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 18 январь куни соат 20:08 ларда Самарқанд тумани “Раджабамин” маҳалласида жойлашган фуқаро О.Н.нинг 3 ой олдин кўчиб кирган яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Натижада уйнинг 50 кв.м. майдони, дарвозахонада турган 2021 йилда ишлаб чиқилган давлат рақамсиз Dasmas русумли автотранспорт воситаси ҳамда ертўлада мавжуд бўлган 20 дона маиший газ балони ёрилиб яроқсиз ҳолга келган.
Дастлаб воқеа жойи туман ФВБ томонидан кўздан кечирилган бўлиб, кўздан кечириш давомида яроқсиз холга келган 20 та газ баллонлар аниқланган.
Ёнғин содир бўлгандан сўнг воқеа жойи тумани ИИБ тергов бўлими томонидан қўшимча кўздан кечириш давомида уйда яроқсиз холга келган 20 та газ баллонидан ташқари яна 23 дона газ баллони борлиги, шунингдек, О.Н.нинг яшаш хонадоннинг орқа қисмидан ер ости қувури орқали табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги ва ушбу тармоққа газ тортиш ускунаси (насос) ўрнатилганлиги аниқланган.
Фуқаро О.Н. ўз кўрсатмасида хусусий корхона билан тузилган келишувга асосан ўзининг автомашинасида корхонага тегишли газ баллонларга маиший газ тўлдириб, етказиш билан шуғулланишини, воқеа содир бўлган куни яшаш уйида электр симига лампочка патронини ўрнатаётган вақтда чақнаш содир бўлиб ёнғин келиб чиққанини, шундан сўнг, уйда бўлган газ баллонлардан бир нечтаси портлаб кетганини баён қилган.
Олинган ашёвий далиллар бўйича Х.Сулаймонова номидаги Ўзбекистон Республикаси Экспертиза марказига судга оид ёнғин экспертизаси тайинланган.
Ёнғин ва унинг натижасида келиб чиққан газ баллон портлаши натижасида жароҳатланганлар мавжуд эмас.
Ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь