Самарқандда қурилиши тугалланмаган хонадонда 20 та газ баллони портлади

3-саҳифа

image

Кеча, 18 январь куни кечки пайт Самарқанд туманидаги ҳали битмаган хонадонлардан бирида кучли ёнғин келиб чиқди. Ёнғин газ тўлдирилган 20 та маиший газ баллон портлаши натижасида юз берган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, соат 20:08 да вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига Самарқанд тумани “Раджабамин” маҳалласида ҳали қуриб битказилмаган уйида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 20:23 да етиб борган. Қутқарувчиларнинг олиб борган са'й-ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 22:16 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 50 кв.м майдони ҳамда Damas русумидаги енгил автомашина зарарланган. 

Шунингдек, ёнғинни ўчириш жараёнида қутқарувчилар томонидан мазкур хонадоннинг ертўласида мавжуд ёнғиндан зарар кўрган, тахминан 20 дона маиший газ баллони эҳтиёткорлик билан олиб чиқилиб, хавфсизлиги таъминланган.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд портлаш

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг