Профессионал провокаторлар фош этилиши керак – Тўқаев

Олам

image

Қозоғистон манфаатларига зид ҳаракат қилаётган профессионал провокаторларни фош этиш керак. Бу ҳақда Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон полициясининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда айтиб ўтди.

Президент фаоллар сиёсий партия ва ҳаракатларни ташкил этиш истагини, ички ва ташқи сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан турли фикр ва қарашларини билдираётганини таъкидлади. Унга кўра, бу кўп жиҳатдан фуқаролик жамиятининг етуклигини акс эттирувчи табиий жараёндир. Шунга қарамай, фаолларнинг барча хатти-ҳаракатлари, жумладан, норозилик намойишлари амалдаги қонунчиликка, соғлом фикрга қатъий амал қилиши ниҳоятда муҳим.

“Қонунни бузиш, ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилиш, жумладан, ички ишлар органлари ходимларининг инсоний қадр-қиммати, шаънига қарши қаратилган ҳаракатларни содир этишга ҳақли деб ҳисоблаган шахслар қонунчилигимизда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. Қозоғистон миллий манфаатларига зид, давлатимиз мухолифлари манфаатларини кўзлаб иш тутаётган профессионал провокаторлар фош этилиши керак”, деган Тўқаев.

Бундан ташқари, Тўқаев қозоғистонликларни тўғри ва холис бўлишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Тўқаев тадбирдаги нутқида тарихни унутмасликка, хусусан, мамлакат Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мустақил Қозоғистон давлатини қуришдаги хизматларини қадрлашга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made