Пригожиннинг исёнидан олдин АҚШ унинг режалари ҳақида маълумотга эга эди – NYT
Олам
−
25 Июнь 2023
2359121 июндаёқ миллий хавфсизлик учун масъул бўлган АҚШ расмийларида “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин томонидан Россия Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали вакилларига қарши қуролли қўзғолон тайёрлангани ҳақида маълумот бўлган. Бу ҳақда кеча, 24 июнь куни “The New York Times” хабар берди
Манбага кўра, Қўшма Штатлар “Вагнер” гуруҳи раҳбари томонидан қўзғолон тайёрланаётгани ҳақида аниқ қачон маълумот олгани номаълум. Бироқ 21 июнь куни разведка ходимлари Президент маъмурияти ва АҚШ Мудофаа вазирлиги вакиллари билан брифинглар ўтказган. Эртаси куни Қўшма Штатлар разведка идоралари Пригожиннинг режалари ҳақидаги қўшимча тасдиқни олган, бир вақтнинг ўзида Конгресс раҳбарларининг тор доираси бу маълумотлар билан танишган.
Нашр суҳбатдошларининг айтишича, АҚШ разведкаси “Вагнер” жангариларининг исёни қандай оқибатларга олиб келишини билмаган. Бироқ расмийларнинг қўшимча қилишича, Вашингтон Пригожиннинг нутқи Россия ядро арсеналини назорат қилишга қандай таъсир қилишидан хавотирга тушган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олганди. Пригожин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов “Вагнер”га топширилишини сўраган ва Москвагача боришини билдирди. Бу орада Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати эса Пригожинга қарши жиноий иш қўзғатди. Кечга бориб Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия Федерацияси Президенти билан келишилган ҳолда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин билан музокара олиб боргани маълум бўлди. Музокаралар якунида Россия ҳудудида қуролли кучлар ҳаракатини тўхтатиш ва кескинликни юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Пригожин ҳам Москвага кетаётган қўшинлари ортга қайтарилганини маълум қилди.
LiveБарчаси