Президент ишдан олган вазир ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Қахрамон Танзилович Олимов А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиали директори этиб тайинланди.

А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети педагогика соҳасида жаҳонда таниқли университет ҳисобланади. Тошкент филиалида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб “Мактабгача таълим”, “Махсус педагогика (Сурдопедагогика, Тифлопедагогика, Олигофренопедагогика)”, “Психология”, “Рус тилини ўқитиш назарияси ва методикаси” ва “Психология ва ижтимоий педагогика” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади. Филиалда ўқитиш грант ва шартнома асосида амалга оширилади.

Қахрамон Олимов 2020-2021 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари жорий йилнинг 24 май куни ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан лавозимидан озод қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг