Президентнинг Матбуот котибларига ҳам аталган гаплари бор 

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси ўтказилмоқда. Йиғилишда иштирок этаётган Президент Шавкат Мирзиёев давлат органлари фаолияти ва улар томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни ОАВларда кенг ёритиш вазифасини юклади.

“У замон ўтди-кетди. Статистика ўз йўлига. Мана деярли ҳар бир ташкилотда матбуот котиблари мавжуд. Уларга етарли шароитларни яратиб бердик. Белгиланган дастурларни ҳар бир матбуот хизмати, амалдор бажариши шарт. Пахта бажарамиз, ғалла бажарамиз, деб ликиллаб юрадиган замон ўтиб бўлди энди. Замонавий иш услубларига ўтишимиз керак. Ёқадими-ёқмайдими замон шуни талаб қилмоқда”, дейди Президент.

Президент оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлардан кенг фойдаланиш, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-турлар ташкил этиш зарурлиги ва ҳукумат, вазирлик, идоралар, ҳудудлар раҳбарлари оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар бўйича тезкор чоралар кўриши ва уларга принципиал муносабат билдириши лозимлигини айтди.

Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш учун ҳар бир идора ўзининг медиа дастурини ишлаб чиқиши, Ҳукумат бу масаланинг ижросини қатъий назоратга олиши зарурлиги ва ҳар бир идора, вазирлик маълумотлар очиқлигини, фаолиятини танқидий кўриб ўзининг веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларида саҳифаларида маълумотларни мунтазам жойлаштириши ва янгилаб бориши зарурлиги тушунтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Матбуот котиблар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг