Президентнинг Махсус вакили Буюк Британия аксилтеррор компанияси раҳбари билан учрашди
Олам
−
06 Сентябрь 2023
3816Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев кеча, 5 сентябрь куни Буюк Британиянинг Афғонистон бўйича аксилтеррор компанияси раҳбари Бхавик Шаҳ билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, учрашувда икки томон Афғонистондаги мавжуд вазият, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш борасида жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш масалалари ҳақида суҳбатлашди.
Шунингдек, компания раҳбари Ўзбекистоннинг ушбу ҳаракатларда тутган ўрни ҳақида гапирди.
“Бхавик Шаҳ Афғонистон бўйича минтақавий яхлит позицияни шакллантиришда Ўзбекистоннинг муҳим роли, терроризм таҳдидларининг минтақа давлатларига кириб келишининг олдини олишда мамлакатимиз саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади”, деб ёзилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Афғонистонга 1 млн долларлик протеин ва витаминлар етказиб беради.
LiveБарчаси