Президентнинг қизи 614 миллионлик бизнес эгасилиги маълум бўлди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тўнғич қизи Мария Воронцова ОАВ 614 миллион АҚШ долларлик инвестицион лойиҳага эга бадавлат хоним сифатида кўрилмоқда. 

BBC`нинг ёзишича, Президентнинг қизи мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасида йирик хусусий инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи компания эгаларидан бири бўлиб чиққан. Лойиҳанинг баҳоси 40 миллиард рубль ($614 миллион)га баҳоланмоқда.

Диққатини саратонга қарши курашнинг замонавий усулларига қаратган ушбу лойиҳани Россиядаги бир гуруҳ нуфузли амалдорлар қўллаб-қувватлаб келади.

Жорий йилнинг июль ойида “Номеко” акционерлик жамияти томонидан Санкт-Петербургда “Ядро Тиббиёти” симпозиуми ташкил этилди. Унда маълум қилинишича, “Номеко” йирик кўптармоқли тиббиёт комплекси қуриш билан шуғулланмоқда. Лойиҳанинг қиймати 40 миллиард рублга тенг.

“Номеко” ҳиссадорлари қаторида эса Мария Владимировна Воронцованинг номи ҳам бор. “The New York Times” нашри уни Президент Путиннинг тўнғич қизи эканини айтиб чиқди. 

Би-би-си Рус Хизмати шу вақтга қадар ўзининг фақат илмий ютуқлари билан маълум бўлган Воронцованинг бизнесдаги илк тетапояси ҳақида ҳикоя қилишга қарор этди.

“Номеко” соҳиблари орасида “Согаз Медицина” директори Владислав Баранов, собиқ таълим вазири ўринбосари Сергей Мазуренко, Согаз халқаро тиббиёт маркази бош врачи Андрей Обрезан ва Наталя Бугаэнкони учратиш мумкин.

Бугаэнко ҳақида кўп нарса маълум эмас. У жорий йилнинг июль ойига қадар у “Номеко”нинг бош директори бўлган. Бугаэнко “Согаз Медицина” ходимаси экани тахмин этилади.

BBC Рус Хизмати бундай исмли аёлнинг президент қизи экани ёки йўқлиги билан қизиқиб кўрди. Владимир Путин оиласига яқин бир манба ушбу тахминни тасдиқлаган.

Реутерс агентлигининг 2015 йилда берган хабарида айтилишича, президент Путиннинг тўнғичи Мария Москва Давлат Университети (МГУ) фундаментал тиббиёт факультетини тамомлаган ва ўз хизмат фаолиятини эндокринология соҳасида бошлаган.

BBC бу маълумотларни тасдиқлаш учун Кремль матбуот хизматига сўров йўллаган ва жавоб ололмаган.

Россия президенти ўз фарзандлари ҳақида гапиришни хуш кўрмайди. Воронцованинг таржимайи ҳолига унинг номзодлик ишига ёзилган тақризлар бирмунча ойдинлик киритган. Айни дамда, аёлнинг ёши 34 да экани тахмин қилинади, дейилади хабарда.

У Москва давлат университетининг фундаментал тиббиёт факультетини 2011 йилда “даволаш иши” мутахассислиги бўйича битирган. Сўнг Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Эндокринология илмий марказида хизмат қилган.

Воронцова бундан икки йил муқаддам “Гипофизар нанизм билан оғриган болаларни ўсиш гормонлари ёрдамида даволаш: тиббий ва иқтисодий жиҳатлар” мавзуида диссертациясини ҳимоя қилган.

“The New York Times” журнали ва “Reuters” агентлигининг ёзишича, Воронцованинг турмуш ўртоғи - нидерландиялик ишбилармон Йоррит Йост Фаассен. У 2006 йилда Газпромга ишга жойлашиш мақсадида Россияга келган ва 2007 йилда бизнесни ривожлантириш бўйича директор лавозимини эгаллаган. Мария у билан қачон турмуш қургани тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Мариянинг синглиси - Катерина Тихонова ҳам илм дунёси вакили. Тихонованинг Иннопрактика компанияси Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг технология водийсида протон терапияси марказини қуришга бош-қош бўлмоқда.

2015 йилда Иннопрактика МГУнинг илмий-технология водийсини кенгайтириш билан шуғулланаётгани ва лойиҳа қиймати 110-120 миллиард рубль ($1.6-1.8 миллиард)га баҳоланаётгани маълум бўлиб, хабар шов-шувга айланган эди.

Берилган маълумотларга қараганда, “Номеко” қурмоқчи бўлаётган тиббиёт комплекси майдони 200 минг квадрат метрга етади.

Унинг таркибига онкологик марказ, реабилитация ва спорт тиббиёти маркази, ўқув комплекси, ядро тиббиёти маркази киритилиши кутилмоқда.

Тиббиёт комплекси йилига 20 минг беморни қабул қилиши, у ерда бир йилда 10 жарроҳлик амалиёти ўтказилиши ва 3,500 бемор стационар ҳолатда онкологик даволанишдан ўтиши айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Мария Воронцова

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made