Президентни YouTube ва Facebook’да ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноий иш очилди
Жамият
−
19 Апрель 2021
19399Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Маълум қилинишича, 1969 йилда Бахмал туманида туғилган фуқаро В.К. YouTube ва Facebook тармоқларида “V.K” (номи қисқартирилган) профиллар очиб, ушбу профиллари орқали турли мавзуларда интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри чиқишлар қилиб, ўз чиқишларида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка нотўғри талқин қилган.
Шунингдек, у Президентни интернет тармоқлари орқали ҳақоратлаб, давлат раҳбарини обрўсига путр етказиш ва камситувчи маълумотларни тарқатиб, туҳмат қилиб келаётганлиги ҳолати аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 158-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси