Президентликка номзод Робахон Маҳмудова сайловда овоз берди

Жамият

image

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Маҳмудова 21-сайлов участкасига оилавий ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мазкур сайлов участкасида рўйхатга олинган жами сайловчилар сони 1470 нафарни ташкил этади.

Маълумот учун, сайловда овоз бериш соат 08:00 дан 20:00 гача ўтказилади. Шунингдек, соат 20:00 га қадар сайлов участкасига етиб келган, бироқ ҳали овоз беришга улгурмаган сайловчиларга овоз бериш учун имконият берилади.

Сайлов ўзи нималиги, сайловлар тарихи ҳақида QALAMPIR.UZ'нинг қуйидаги мақоласида ўқишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Робахон Маҳмудова Президентликка номзод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made