Президентликдан кетган Порошенко Ҳукуматни бошқармоқчи

Олам

image

Украина собиқ президенти Пётр Порошенко мамлакат ҳукуматини бошқаришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Маълумки, яқинда Украина парламенти учун навбатдан ташқари сайловлар ўтказилади. Порошенко ушбу сайловларда "Европа бирдамлиги" партияси ғалаба қозонса, Бош вазир вазифаларини бажаришга тайёр эканлигини билдирган. Бу ҳақда "Lenta" нашри хабар тарқатди.

"Агар сайловларда ғалаба қозонсак, ҳа!", деб жавоб берган Порошенко "Украина бош вазири бўлиш эҳтимолини кеўриб чиқаяпсизми?" деб берилган саволга.

Маълумот учун, собиқ президент май ойининг бошларида нега сиёсатдан кета олмаслигига тушинтириш берган эди. Ўшанда у ўз позицияси эга эканлиги ва “забт этилган давлатни ҳимоя қилиш” учун ҳам сиёсатда қолишини маълум қилганди.

Шунингдек, Порошенко Украинанинг Европа иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиш фикридан воз кечишига йўл қўймоқчи эмас. Украина Олий Радасига сайловлар 21 июль куни ўтказилиши мўлжалланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Пётр Порошенко Олий Рада

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг