Президентлар ва биринчи хонимлар учрашуви ўтказилди

Жамият

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан кеча, 18 апрель куни Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. 

Аввал хабар қилинганидек, бугун, 19 апрель куни Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Маросимда Ўзбекистон ва Жанубий Корея расмий делегацияси аъзолари, Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси, мамлакат биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг рафиқаси, мамлакат биринчи хоними Ким Чжон Сук ҳам “Кўксарой” қароргоҳида учрашдилар. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Ин Зироат Мирзиёева Ким Чжон Сук Ўзбекистон-Корея

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг