Президентга ўз орзуларини айтган қиз Россияда даволаниб, қайтди
Жамият
−
05 Июль 2021
3948Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига ташрифи давомида давлат раҳбари билан суҳбатлашиб, унга ўз орзуларини айтган наманганлик Сабина Инсофалиева Россияда даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 3 июль куни Сабина Инсофалиева жаррохлик муолажаларини ижобий якунлаб, Россия Федерациясининг Москва шаҳридан Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаркати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Сабина Инсофалиевани ИИВ ЙҲХББ ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари кутиб олди. У шифохонага олиб келинди.
Хабарга кўра, Инсофалиеванинг муолажаси бир ой давом этган.
Эслатиб ўтамиз, Сабина Инсофалиева давлат раҳбарининг Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига ташрифи давомида у билан суҳбатлашиб, Йўл-патруль хизмати ходими бўлиш орсузида эканини айтганди.
Шундан сўнг Президентнинг топшириғига асосан Сабина Инсофалиевага 2021 йил 15 май куни Йўл ҳаракати хавафсизлиги бош бошқармаси раҳбари томонидан тантанали равишда хизмат формаси ва тегишли хужжатлар берилиб, аъзоликка қабул қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь