Президент протез олиб келтириб беришини айтган қиз Россияда даволанмоқда

Жамият 5262
image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 13 май санасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига ташриф буюрганди.

Президент ташрифи чоғида марказда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашгпн. Улар орасида асли Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган, ҳозирда Учтепа туманида истиқомат қилаётган Сабрина Инсофалиева ҳам бор эди.

Президентнинг ташаббуси билан бугун Сабрина Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Н.Н.Блохин номидаги онкологик марказида даволанмоқда. Бу ҳақда Учтепа тумани ҳокимлиги хабар берди.

Учтепа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати ходимлари Сабрина билан масофавий тарзда ZOOM платформасида суҳбат ўтказишган.

Қайд этиш керакки, Сабрина касаллик туфайли бир оёғидан ажралган. Президент бир оёғи йўқ наманганлик қиз билан суҳбати давомида унга қайси давлатдан бўлса ҳам протез олиб келтириб беришга ваъда бериб, шундай деганди:

“Сенга яхши протез олиб келтириб бераман. Германияда борми, Америкада борми ўзим ёзиб олиб, назорат қиламан. Ҳеч нарсани ўйлама”.

Президент қиз саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб ўқишдан қолиб кетганини билгач, унинг ўқишига ҳам ёрдам берилишини таъкидлади. Сабрина Президент билан учрашувда Йўл-патруль хизмати ходими бўлишни исташини айтганди.

Шундан сўнг, ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов қизалоққа аъзолик гувоҳномаси ва махсус формани топширганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 258
Рейтинг: 2.9
t
×