Президент журналистлар билан учрашди. Йиғилишга 9 та ОАВ вакили келмади

Олам 5953
image

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков ўтган ҳафта шанба куни Қирғизистон ОАВ раҳбарлари ва мамлакатда аккредитациядан ўтган хорижий оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари билан учрашди. Ушбу учрашувга таклиф қилинганлардан 9 та ОАВ вакиллари Президент билан мулоқотга келмаган. Бу ҳақда давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Анжуманга “Пирамида” телеканали, “Knews”, “Интерфакс”, “Eldik.media” ва “Tuz.kg” ахборот агентликлари “Марал” радиоси, “Республика”, “Азия ньюс”, “Московский комсомолец” газеталари вакиллари келмаган. 

Йиғилишда Президент журналистларнинг саволларига жавоб берган. Икки соатдан ортиқ давом этган анжуманда 26 та саволга жавоб беришга улгирилган. Унда долзарб ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан фикр алмашилган. 

Давлат раҳбари 2018 йил март ойида худди шундай форматдаги биринчи учрашувда самарали, очиқ мулоқот бўлиб ўтганини, турли масалалар бўйича яхши таклифлар билдирилганини мамнуният билан хотирлаган.  

У оммавий ахборот воситалари мамлакат ривожига, давлат бошқаруви тизимининг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга ҳисса қўшаётганини таъкидлаган. 

Сооронбай Жээнбеков президентлигининг устувор йўналишлари ҳақида гапирди. У минтақаларни ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш, мамлакатни рақамлаштириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, коррупцияга қарши кураш, инвестиция муҳитини яхшилаш, ижтимоий соҳани ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш борасида батафсил тўхталиб ўтган. 

Бундан ташқари,  Президент Соронбай Жеенбеков трансчегаравий муаммолар,  мамлакатнинг ташқи сиёсати ва пойтахтдаги ноқонуний воқеаларга оид саволларга жавоб берди ва яқин келажакдаги режалари ҳақида батафсил гапирди. 

Давлат раҳбари билан учрашувда қуйидаги медиа-каналларнинг раҳбарлари иштирок этдилар:  ОТРК, ЭлТР, ТРК Мир, New TV, НТС, Пятый канал, 7-канал, Next TV, Прайм ТВ;

ахборот агентликлари:  Кабар, АКИпресс, 24.kg, Vesti.kg, Sputnik Кыргызстан, Kaktus.media, Kloop, Elgezit, Govori.TV;

газеталар:  “Кыргыз Туусу”, “Эркин Тоо”, “Слово Кыргызстана”, “Вечерний Бишкек”, “Супер Инфо”, “Новые лица”, “Де Факто”, “Факты”, “Дело №”, “Жаңы Ордо”, “Общественный рейтинг”, “Майдан”, “Фабула пресс”, “Кутбилим”, “Ачык сөз”;
радио:  BBC, Озодлик;

мамлакатда аккредитациядан ўтган хорижий оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари:  Reuters, Франс-пресс, ИТАР-ТАСС, РИА Новости, Российская газета, Комсомольская правда, ВГТРК “Россия”.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 73
Рейтинг: 2.8
t
×