Президент “жиддий камчиликлари” учун вазирни ишдан олди

Олам

image

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Aмандурди Ишановни "ишдаги жиддий камчиликлар учун" Туркманистон Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири лавозимидан озод қилди, дея хабар бермоқда Turkmenportal.

Унинг ўрнига Туркманистон Савдо-саноат палатаси бошқаруви раиси лавозимларида ишлаб келган Оразмират Гурбанназаров Туркманистоннинг янги савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири этиб тайинланган. 

Оразмират Гурбанназаров 1966 йилда Aхал вилояти Бахерден тумани Мурче қишлоғида туғилган. 1993 йилда С.A.Ниёзов номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалиги университетини бухгалтерия ҳисоби ва молия мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2009 йилдан бери у бир қатор масъул лавозимларни эгаллаб келган - Туркманистон Олий назорат палатаси раиси, Туркманистон қишлоқ хўжалиги вазири, Туркманистоннинг Бирлашган Aраб Aмирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Тошҳовуз вилояти ҳокими, Туркманистон Озиқ-овқат саноати давлатлари бирлашмасининг раиси. 2011 ва 2017 йилларда икки марта Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018 йил апрел ойидан - Туркманистон Савдо-саноат палатаси раиси.
 


Мақола муаллифи

Теглар

туркманистон вазир

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг