Президент Жанубий Корея Бош вазири билан учрашув ўтказди
Local
−
12:23 310 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сукни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашувда алоҳида стратегик шериклик муносабатларини савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, технологиялар, транспорт-логистика соҳаларида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган.

Шунингдек, инновацион-технологик ҳамкорликни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратилган.

Савдо, молия ва инвестиция, рақамли иқтисодиёт ҳамда киберхавфсизлик соҳаларида, Кореянинг илғор технологиялари ва Ўзбекистоннинг хомашё базасидан фойдаланган ҳолда муҳим минералларни қайта ишлаш борасида, шунингдек, транспорт ва темир йўл инфратузилмаси ҳамда ҳудудлараро алоқалар йўналишларида шериклик истиқболлари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида мамлакат Миллий Ассамблеяси Спикери Чо Чжон Шик билан учрашув ўтказганди.
Live
All