Президент яшнободлик нуронийларга умрни 10 йилга узайтиришнинг йўлини ўргатди (видео)
Жамият
−
29 Февраль 2020
10561Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани раҳбарлари, маҳалла раислари, тадбиркорлар, мактаб ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Шавкат Мирзиёев учрашувда аҳолини дорига эмас, балки тўғри овқатланиш ва спортга ўргатиш бутун жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлади.
“Бизнинг энг катта фожиамиз касал бўлиш омили бўлган овқатланиш маданиятимиз йўқ. Агар биз шу овқатланиш маданиятимизни тўғирласак, 70 фоиз касалликларнинг олдини олган бўлардик. “Нуроний” жамғармамиз уй олдида юришни йўлга қўйса. Маҳаллада ҳар куни 1 соат ётишдан олдин юриш қилсак ва эртаси куни овқатимизни камайтирсак, 50 фоиз одам шифохонага бормайди. Дорисиз, харажатсиз 10 йилга умрлари узоқ бўлади. Ўзимизни дунё қарашимизни ўзгартиришимиз керак. Ҳаммамиз дори ичамиз. Ибн Сино даврида дори ичилмаганку. Ўтлар борку. Нега ҳар бир маҳаллада шуни ташкил қила олмаймиз.
Муҳит пайдо бўлиши керак. Аҳолини овқатланиш маданияти ва нуронийлар билан кечки пайт юришни ташкил қилсак бўладими? Яшнобод районини тажрибаси бўлади. Бутун республикага жорий қилсак. Агар соғлигимизни мустаҳкам қилиб олсак қанчадан-қанча масалалар жой жойига тушади”, дея қайд этди Шавкат Мирзиёев.
Очиқ мулоқотда аҳоли ва тадбиркорлар ўз фикр-мулоҳазаларини айтди. Президент билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаш ва уларни амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.