Президент Валиевга алоҳида вазифа юклади
Жамият
−
16 Январь 2023
24366Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиевга мамлакатда давом этаётган энергетик ўғирликлар, хусусан газни талон-торож қилиш бўйича текширувлар ўтказиш ва вазият бўйича тартиб ўрнатиш топширилди. Бу ҳақдаги топшириқ бугун, 16 январь куни Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда янгради.
Йиғилишда автомобилга газ қуйиш шохобчаларида давом этаётган ўғирликларга барҳам бериш шартлиги таъкидланган.
Аниқланишича, ўтган ҳафтада биргина Вобкент тумани ва Бухоро шаҳридаги 3 та шохобчада 26 миллион кубметр (26 миллиард сўмлик) газдан яширинча фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу газ ҳажми билан 44 минг хонадонни ёки битта катта туман аҳолисини 1 ой газ билан таъминлаш мумкин эди.