Президент уч нафар жадидни орден билан мукофотлади

Жамият

image
Ўзбекистон тарихида илк бор Президент Ўқитувчи ва мураббийларга бағишланган маросимда иштирок этмоқда north_east

Ўзбекистон тарихида илк бор Президент Ўқитувчи ва мураббийларга бағишланган маросимда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар байрами арафасида халқнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган уч нафар жадидни орден билан мукофотлади.

Байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, Абдулла Авлоний (1878−1934), Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875−1919) ва Мунавварқори Абдурашидхонов (1878−1931) “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилинди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асосий мақсад қилиб белгиланганини таъкидлади.

“Буюк аждодларимизнинг бетакрор ва ноёб илмий-маънавий мероси биз учун доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айланиши керак. Бу ўлмас мерос ҳамиша ёнимизда бўлиб, бизга доимо куч-қувват ва илҳом бағишлаши лозим. Авваламбор, миллий таълим тизимини ана шундай руҳ билан суғоришимиз керак”, деди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев мукофот

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made