Президент тиббиётга яна эътибор қаратди – янги қарор имзоланди

Жамият

image

Ўзбекистонда врачларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун 2020/2021 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага давлат гранти асосида ўқишга қабул параметрларини 50 фоизгача оширилади. Шунингдек, Бакалавриат ва магистратура ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар 2 баробарга қисқартирилади ва ўрнига замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўрганиш фанлари киритилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган "Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорида сўз боради.   

Бундан ташқари, мазкур ҳужжатга мувофиқ, тиббиёт ОТМларининг даволаш ишлари проректорлари бир вақтнинг ўзида ушбу таълим муассасаси клиникаларининг бош шифокорлари сифатида фаолият юритади. 

Маълум қилинишича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган тиббиёт ОТМ талабалари стипендиясига қўшимча равишда 428 минг сўм миқдорида устама тўланади. Шунингдек, халқаро рейтингларда тиббиёт йўналиши бўйича Топ-200 таликка кирган ОТМларнинг клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган давлат тиббиёт муассасалари ходимларига қўшимча 4,7 млн сўм ҳар ойлик устама берилади. Фалсафа доктори ёки фан доктори илмий даражасини олган ходимларга ҳам давлат тиббиёт муассасаларида қўшимча 10 млн сўм ҳар ойлик устама тўланади.    

Ҳужжатга кўра, тиббиёт коллежлари негизида 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 январга қадар Николай Иванович Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ва Туркия Бахчишеҳир университетининг филиаллари ва клиникаларини ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент

Баҳолаганлар

1081

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг