Президент Термизий мақбарасини зиёрат қилди
Жамият
−
16 Ноябрь 2023
5692Бугун, 16 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев дастлаб буюк олим Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилган. У ерда Қуръон оятлари тиловат қилиниб, Аллоҳдан Ўзбекистонга тинчлик, фаровонлик тилаб дуо ўқилган.
“Уламолар билан суҳбатда бугун дунёда турли низо ва урушлар бўлаётгани, бегуноҳ инсонлар қони тўкилаётгани афсус билан қайд этилди. Бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик қадрини янада теран англатиб, инсонда шукроналик руҳини уйғотади. Бу неъматлар аҳамиятини, Термизий каби боболаримиз илм-маърифатини ёшларга етказиш муҳимлиги таъкидланди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, шу масалалар бўйича Термизда илмий конференция ўтказиш таклифи ҳам билдирилган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь