Президент Термизда жундор қўй зотларини кўпайтириш бўйича кўрсатма берди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз шаҳридаги “Аfghan bazar carpets” корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумки, Сурхондарёда қўй кўп боқилади. Лекин унинг жуни деярли қайта ишланмайди. Шу боис, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Афғонистон тажрибаси асосида жундан гилам тўқиш йўлга қўйилмоқда.

Қайд этилишича, Президент бу лойиҳани маъқуллаб, афғонистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, жундор қўй зотларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев корхонада ишлаётган хотин-қизлар билан мулоқот қилди.

Хабарга кўра, мажмуада “Silk road tex” корхонаси ҳам ташкил этилади. Унда ипакли мато, ипакли тайёр маҳсулотлар, спорт ва йўл сумкалари ҳамда ипакли гилам ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Йилига 2 миллион долларликдан зиёд экспорт мақсад қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made