Президент ташаббусли бюджет лойиҳаларининг буюртмачиларини белгилаб берди
Жамият
−
17 Ноябрь 2022
7982Эндиликда ташаббусли бюджетлаштириш асосида амалга ошириладиган қурилиш объектлари йўналишига кўра маълум ташкилот томонидан буюртма қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Ушбу қарорга кўра, қуйидагилар ташаббусли бюджетлаштириш доирасидаги қурилиш объектлари бўйича буюртмачилар этиб белгиланди:
• ички йўллар – Автомобиль йўллари қўмитасининг буюртмачи ташкилотлари;
• ичимлик сув таъминоти – “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” унитар корхонаси;
• электр энергияси, газ таъминоти ва алоқа тармоқлари – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ўзбектелеком” АК;
• ижтимоий соҳа объектлари, маҳалла идоралари, ободонлаштириш, тунги ёритиш ва бошқа объектлар – ҳудудий “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари.
Ҳозирда буюртмачи сифатида объектларни сақловчи органлар (мисол учун, ҳудудий таълим бўлимлари) белгиланган бўлиб, улар қурилиш-таъмирлаш ишларини бошқариш ва техник жиҳатдан назорат қилиш имкониятига эга эмас.
LiveБарчаси