Президент сўз ва матбуот эркинлиги, ОАВ таъсирчанлиги янада оширилишини айтди
Жамият
−
07 Декабрь 2020
3905Хабарингиз бор, ноябрь ойи охири ва декабрь ойи бошларида Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигига, оммавий ахборот воситалари устидан цензура ва босимлар учраб тураётгани ҳақидаги масалалар кун тартибига чиқди. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табригида очиқлик ва ошкоралик йўналишидаги ишлар ортган қайтмас тус олганини яна бир бор урғулади.
“Сўз ва матбуот эркинлиги, оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга қаратилган ишларимизнинг таъсирчанлигини янада оширамиз.
Бир ҳақиқат ҳаммамизга аён бўлиши керак: барча соҳаларда амалга ошираётган ислоҳотларимиз қатори жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик, ўзини ўзи танқид ва демократик янгиланиш жараёнлари энди ҳеч қачон ортга қайтмайди ва биз бу йўлни қатъий давом эттирамиз”, дейди давлат раҳбари.