Президент Шайхонтоҳурда қурилган янги подстанция билан танишди

Жамият

image

Бугун, 14 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги инфратузилма иншоотлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги йилларда пойтахт ҳам аҳоли, ҳам ҳудуд жиҳатидан ўсмоқда. Муҳандислик тармоқлари қуввати шунга мутаносиб тарзда ошириб бориляпти.

Хусусан, Шайхонтоҳур туманида, “Пахтакор” стадиони яқинида янги подстанция қурилди. Лойиҳа доирасида “Тракторсоз” подстанциясидан 19 километрдан зиёд кабел тортилиб, 2 та трансформатор ўрнатилди. У келгуси ойда ишга туширилади. Бунинг натижасида пойтахт марказида кафолатланган 130 мегаватт қўшимча электр энергияси ҳосил бўлади. Шаҳардаги бошқа подстанцияларга юклама камайиб, авариявий ҳолатлар эҳтимоли 60 фоизга қисқаради.

Давлат раҳбари шу ерда Тошкент шаҳри электр таъминоти тизимидаги  қурилиш ва модернизация ишларига оид тақдимот билан танишди. Яна бешта подстанция қурилаётгани ва тўрттаси янгилаётгани, уларда жами 850 мегаватт қўшимча қувват яратилиши қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг