Президент Шавкат Мирзиёев ОТМлар фаолиятини танқид қилди
Жамият
−
20 Июнь
9669Бугун, 20 июнь санасида Президент раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги вазифалар юзасидан 36 та олийгоҳ ректорлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, Президент олийгоҳлар фаолияти билан боғлиқ қуйидаги муаммоларни санаб ўтган:
-
Техника олийгоҳларида йўналиш ва мутахассисликлар ишлаб чиқарувчилар талабларига мос эмас. Масалан, Давлат техника университетидаги 76 та бакалавр йўналишидан 45 таси, 73 та магистратура мутахассислигидан 51 таси бугунги кунда етакчи хорижий техника олийгоҳларида ўқитилмайди. Оқибатда муҳандисларнинг 60 фоизи ўзи ўқиган йўналишида ишламаяпти;
-
Жорий йилда тўқимачиликда 4 мингта муҳандисга талаб бор. Лекин, бу йил муҳандислик олийгоҳларини “енгил саноат конструкцияси” йўналишида Бухорода – 86 нафар, Жиззахда – 117 нафар, Сурхондарёда – 56 нафар, Фарғонада – 126 нафар, Тошкент шаҳрида бор-йўғи 153 нафар талаба битирмоқда;
-
Ҳокимлар ўз ҳудудида аниқ мутахассисга шунча эҳтиёж бўла туриб, ректорлар билан ишламаяпти, олийгоҳларга буюртма бермаяпти;
-
Бирорта техника олийгоҳида “таннарх муҳандислиги” (кост инжиниринг), “қиёслаш муҳандислиги” (бенчмаркинг) “қайта муҳандислик” (реверсив инжиниринг) га ўқитиш йўлга қўйилмаган.
Шунингдек, давлат раҳбари кўпгина профессор-ўқитувчилар амалиётдан узилиб қолганини танқид қилди. Таъкидланишича, муҳандислик бўйича 9 минг 600 нафар профессор-ўқитувчининг 40 фоизи сўнгги 5 йилда малака оширмаган.
Айрим институтлардаги ўқитувчиларнинг юкламаси хорижга нисбатан 2 карра кўп. Баъзи университетлар илмий лабораторияларидаги ускунанинг 50 фоизи эскирган, қўшимча лаборатория ва замонавий жиҳозларга эҳтиёж мавжуд.