Президент Шавкат Мирзиёев БААдан Тошкентга етиб келди
Жамият
−
28 Март 2019
6511Бугун, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи ўз ниҳоясига етди ва Президент Тошкентга етиб келди.
Аввал хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 март куни давлат ташрифи билан Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетган эди.
Таъкидлаш жоизки, Шавкат Мирзиёев президентлик фаолияти давомида илк бор БААга амалга оширган ташрифи самарали бўлди. Ташриф давомида бир қанча икки томонлама манфаатли шартномалар тузилди. Бу борада олдинроқ, жами қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилгани ҳақида маълум қилган эдик.
Бундан ташқари, Президент Мирзиёев БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан ҳам учрашган эди. Дубай амири билан қўшма инвестицион компания ташкил этиш тўғрисида шартнома, Самарқанд шаҳри инфратузилмасини модернизация қилиш ва замонавий агрокластер ташкил этиш тўғрисида битимлар, қишлоқ хўжалиги ва логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланганди.
LiveБарчаси