Президент сайлов баҳонасида маҳалладошлари билан суҳбатлашди (фоторепортаж)

Жамият 22000
image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 декабрь куни оила аъзолари билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловларда овоз бергани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди.

Давлат раҳбари 162-сайлов участкасига келган одамлар билан суҳбатлашди, биргаликда суратларга тушди. Биринчи марта овоз берган ёшлар, ота-онаси билан келган болаларнинг ўқишларига ривож тилади. 

Президент Шавкат Мирзиёев хорижий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам мулоқот қилди. Улар сайловлар очиқ, юксак савияда ўтаётганини, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошганини таъкидлашди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 741
Рейтинг: 3.1
t
×