Президент Олимпиада ғолиб ва совриндорларини давлат мукофоти билан тақдирлади
Спорт
−
13 Август 2021
11289Бугун, 13 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг “Токио Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони ўқиб эшиттирилди.
Фармонга мувофиқ, бокс бўйича супероғир вазн тоифасида Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов “Фидокорона хизматлари учун”ордени, таэквондо бўйича 68 кг вазнда Олимпия чемпиони Улуғбек Рашидов ва оғир атлетиканинг 109 кг вазн тоифасида Олимпиада рекордчиси Акбар Жўраев “Ўзбекистон ифтихори” медали билан тақдирланди.
Эркин кураш бўйича Олимпиада бронза медали соҳиби Беҳзод Абдураҳмонов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони, дзюдо спортида Олимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритган Давлат Бобонов “Шуҳрат” медалига муносиб кўрилди.
Шунингдек, спортчиларнинг мураббийлари ва Олимпия ўйинларида иштирок этган иштирокчиларга пул мукофотлари тақдим этилди.
Маълумот ўрнида, Токио Олимпиадасидаги иштироки ҳамда Ўзбекистон гимнастикаси ривожига қўшган ҳиссаси учун Оксана Чусовитинага “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони берилди.
LiveБарчаси