Президент оилавий болалар уйига борди

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 декабрь куни Учтепа тумани Найман маҳалласидаги оилавий болалар уйи билан танишди.

Қайд этилишича, 2 қаватли бино Миллий гвардия томонидан реконструкция қилиниб, 12 та оила учун шароит яратилган. Барча хонадонлар маиший техника, мебель ва хўжалик жиҳозлари билан таъминланган.

Президент шундай оилалардан бири – Иномжон ва Дилдора Давлатовлар хонадонида бўлди. Улар 4 нафар етим болани ўз қарамоғига олган.

Болажонлар давлат раҳбарига ўз оиласи бўлишини орзу қилгани, давлат эътибори билан бу орзуси ушалганини айтган.

Ота-оналарнинг ўз фарзандлари ва тарбияга олинган болалар шу ердаги 238-умумтаълим мактабида таълим олади.

Мажмуада 2 та спорт зали, мини-футбол стадиони, ўйин ва воркаут майдончалари, ёзги саҳна, хиёбон ташкил этилган. Манзарали ва мевали дарахт ниҳоллари экилган. Мўъжазгина томорқада рўзғорбоп маҳсулотлар етиштирилади.

Давлат раҳбари ўқув ва спорт тўгаракаларини кириб кўрган ва ёшлар билан суҳбатлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг