Президент Навоийдаги вазиятни танқид қилди

Жамият 8618
image

Навоийда вилоятида саноатни янада ривожлантириш учун жуда катта захира ва имкониятлар бўлгани билан, улар тўлиқ ишга солинмаяпти. Бу ҳақда бугун, 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида сўз борди. 

Йиғилишда вилоят иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклиги таъкидланган. Тадбиркорликни кўпроқ ривожлантириш, бўш ётган ер участкаларидан самарали фойдаланиш лозимлиги кўрсатиб ўтилган. 

Ишсиз ёшлар ва ёрдамга муҳтож аёллар касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланган.

Қишлоқ хўжалигида мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилган. Навоий ҳудудида 8,5 миллион гектар яйловлар бўлгани билан қўйчилик ва қоракўлчилик вилоятнинг драйверига айлангани йўқ.

Ижтимоий соҳада ҳам аҳолини қийнаётган масалалар етарли. Биргина “Ташаббусли бюджет” доирасида 326 та маҳалла томонидан 2 минг 346 та энг долзарб муаммо кўтарилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 357
Рейтинг: 3
t
×