Президент Наманган ИИБ бошлиғини ишдан олди. Яна икки вилоят ЙҲХБ бошлиғи “учди”

Жамият

image

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиқларини ишдан олинади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 февраль куни бўлиб ўтаётган “Хавфсиз ва равон йўл" тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда шундай кўрсатма берди.

Қайд этилишича, 2021 йилда Чироқчида 43 та, Наманган шаҳрида 42 та, Янгийўл туманида 34 та, Ургутда 28 та, Андижон туманида 20 та автоҳалокатда одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмган.

“Ушбу туман ва шаҳар ҳокимлари, ички ишлар бошлиқлари ва прокурорлари ишдан олиниб, уч ой синов муддати берилди. Агар улар ушбу муддатда ўзгариш қилмаса, жавобгарликка тортилади”, деди Президент.

Йиғилишда йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ фавқулоддаги ҳолатга нисбатан Олий Мажлис, маҳаллий кенгашлар депутатларининг овози эшитилмаётгани, Сенат, Қонунчилик палатаси, кенгашлар йўл ҳаракати хавфсизлигини бирор марта муҳокама қилмагани қайд этилди.

“Нимага ҳокимлар, ички ишлар, “ГАИ”, транспорт соҳаси раҳбарларининг ҳисоботи эшитилиб, масъулияти кўриб чиқилмаган? Шунинг учун бу муҳим масала билан шахсан ўзим шуғулланишга мажбур бўлдим”, деди давлат раҳбари.

Йиғилишда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙҲХБ бошлиқларини ишдан олишга кўрсатма берилди. Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғига қатъий огоҳлантириш берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Ички ишлар бошқармаси бошлиғи

Баҳолаганлар

698

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг