Президент минимум фоиз билан кредит ажратиладиган лойиҳаларни белгилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси (16 фоиз) бўйича устувор равишда АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ (кейинги ўринларда – ваколатли банклар) орқали амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғармалар) ва бошқа жамғармалар ҳисобидан кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббусларига ваколатли банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар беришга рухсат этилади;

Дастурларни молиялаштириш учун ресурслар ажратадиган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Жамғармалар ресурсларининг 2020-2022 йилларда сўндириладиган қисми ҳар ойда ваколатли банкларга Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади, бунда ресурслар бўйича фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоиз паст қилиб белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит қайта молиялаш ставкаси

Баҳолаганлар

1231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг