Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов янги лавозимга сайланди

Жамият 12490
image
-

Бугун, 12 апрель куни Термиз шаҳрида Халқаро кураш ассоциацияси ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида Халқаро кураш ассоциацияси янги вице-президенти лавозими жорий этилди.

Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фарман, ушбу янги ташкил этилган лавозимга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовни тайинлашни таклиф қилган. Кенгаш аъзолари томонидан унинг номзоди бир овоздан маъқулланган.

Маьлумот ўрнида, Абдужаббор Абдувоҳидов 2002−2011 йилларда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ректори, 2011−2012 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори, сўнг Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ректори бўлиб фаолият юритган. 2018 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Абдурашидова Юлдуз

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 229
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×