Президент мактабларини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
08 Октябрь 2019
3586Босит Бахтиёрович Тоҳиров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Аввалроқ, мазкур Агентликка директор ва унинг биринчи ўринбосари тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик 2019 йил 9 сентябрдаги Президент Фармони билан ташкил этилган.
Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни самарали амалга ошириш;
давлат таълим стандартларига мувофиқ Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ягона шаклда мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқув-тарбиявий жараёнига илғор таълим шакллари, педагогик технологиялар ва ахборот янгиликларини жорий этиш;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларида ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат, бағрикенглик туйғуларини, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурматни шакллантириш, уларнинг маънавий, ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши даражасини янада ошириш;
халқаро ташкилотлар ва экспертларни жалб қилган ҳолда Президент,
ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар педагогик кадрларини танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва уйғунлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ушбу муассасалардаги бино ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича ишларни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш.
LiveБарчаси