Президент хом меваларни экспортга чиқараётганларни танқид қилди
Жамият
−
30 Июль 11257 1 дақиқа
Хориждаги савдо тармоқлари минглаб тонна Ўзбекистон маҳсулотини хом ҳолатда етказиб берилгани учун қабул қилмаган. Бу ҳақда бугун, 30 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Йиғилишда экспорт 21 та туманда ўтган йилга нисбатан 70 фоизга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилган. Бу туманларда 80 минг гектар пахта ва ғалла экилмайдиган майдон, яна 55 минг гектар томорқа ери бор. Ушбу 21 та туман ҳокимига вилоят ҳокимлари билан биргаликда бу борада ўзгариш қилиш бўйича аниқ режаларни тузиш топширилди.
“Маҳсулотларимиз сифатли ва ширин бўлгани учун ташқи бозорларда “Ўзбекистонда етиштирилган” бренди шаклланган”, дейди давлат раҳбари.
Лекин айрим “чаққон” савдогарлар ҳаммадан олдин қимматроқ сотишни кўзлаб, хом мевани экспортга чиқараётгани танқид қилинди. Оқибатда хориждаги савдо тармоқлари минглаб тонна Ўзбекистон маҳсулотини хом ҳолатда етказиб берилгани учун қабул қилмаган.
Оқибатда Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар ташқи бозорда ўз ўрнини йўқотиши мумкинлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда соҳа масъуллари об-ҳавони баҳона қилавермасдан, шароитга мослашиб, иссиқ ва совуққа, сувсизликка чидамли маҳсулотлар етиштиришга ўтиши зарур эканини ҳам айтиб ўтган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь